
Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Бугун, 3 июль куни тахминан соат 15:00 ларда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг бир гуруҳ қутқарувчилари «Туябўғиз» сув омборида навбатчилик олиб бораётган бўлган.
Шу вақтда сув омбори қирғоғидан 150 метр узоқликда чўмилаётган Зангиота туманида яшовчи 16 ёшли бола чўкиб кетаётганлигини пайқаб қолишган ва тезкорлик билан қутқарув ишларини амалга ошириб, болани сув остидан олиб чиқиб ҳаётини сақлаб қолганлар.
Айни вақтда қутқариб қолинган боланинг аҳволи яхши.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан чўмилиш қоидаларига риоя этишни ва рухсат этилмаган сув ҳавзаларида чўмилмасликни сўраган.
Тошкент вилоятиФавқулодда вазиятларЧўкаётган болаҚутқарув ишлариСув омбориЗангиота тумани Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар