07:03 / 04.07.2022
1 781

Фарғонада севган қизини кўчада уриб, тепган йигитга қандай жазо тайинланди?

Фарғонада севган қизини кўчада уриб, тепган йигитга қандай жазо тайинланди?
Фарғона вилояти Данғара туманида йигит рашк сабаб севган қизини кўчада уриб, тепгани ҳақида хабар берилган эди. MY5 телеканалининг «Марказий студия» дастурида йигитга қандай жазо тайинланганини маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, воқеа июнь ойида содир бўлганди. А.Д. (йигит) ва Н.Т. (қиз) ўртасида рашк туфайли, яъни қизнинг телефонига номаълум шахсдан SMS келгани учун келишмовчилик юзага келгани сабабли йигит ўз ҳиссиётларини жиловлай олмай, қизнинг юзига уриб, тепган ва воқеа жойидан кетиб қолган.

Ҳодиса асосида тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун вилоятнинг Данғара туман судига юборилган. Унинг натижасига кўра, йигитга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)га асосан 7 сутка қамоқ жазоси тайинланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада севган қизини кўчада уриб, тепган йигитга қандай жазо тайинланди?