07:30 / 04.07.2022
1 350

Нукус аэропорти фаолиятига чеклов ўрнатилди

Нукус аэропорти фаолиятига чеклов ўрнатилди
Нукус аэропорти фаолияти комендантлик соатларида вақтинчалик чекланади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилиши ва президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида ушбу аэропорт фаолияти комендантлик соатларида (21:00 дан 07:00 гача) чекланади.

Шу муносабат билан Uzbekistan Airways’нинг 3 июль куни Тошкент—Нукус—Тошкент йўналиши бўйича HY017/HY018 рейслари бекор қилинди. Бекор қилинган рейсларнинг барча йўловчилари 4 июль куни Тошкент—Нукус—Тошкент йўналиши бўйича HY011/HY012 рейслари орқали етказилади.

Авиакомпания йўловчиларни рейслар кечиктирилиши ҳақида хабардор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Нукусдаги оммавий намойишлардан сўнг фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида Қорақалпоғистон ҳудудида 3 июль куни соат 00:01 дан 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Фавқулодда ҳолат даврида соат 21:00 дан 7:00 гача комендантлик соати жорий қилинди. Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев Қорақалпоғистон Республикаси коменданти этиб тайинланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нукус аэропорти фаолиятига чеклов ўрнатилди