1 840
Қорақалпоғистондаги тартибсизликларни режалаган, ташкил қилган ва иштирок этганларнинг ҳаммаси кескин жазоланиши керак!
Алишер Қодиров «Миллий тикланиш» демократик партияси депутатлари ва фаолларининг Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича муносабатини эълон қилди:
«Ҳокимиятнинг ягона манбаи халқдир. Барча қарорлар халқ билан маслаҳатлашилмоқда, минглаб ташаббус ва таклифларга муносабат билдирилмоқда.
Давлат бошқарувининг қарорларига муносабат билдиришнинг осон ва самарали тизимлари яратилган бўлса-да, қонунларга зид, ҳамма учун зарарли ва ҳаёт учун хавфли бўлган йўлни танлаганлар қурбон эмас жиноятчидир.
Фикр айтиш, масъулларга етказиш, муҳокама ва мунозара қилиш, лоқайд ва масъулиятсиз хизматчиларни танқид қилиш, шикоят қилиш ёки судга бериш ҳуқуқимиз ва ҳаққимиз!
Лекин, биздан бошқа миллионларнинг ҳам турмуш маскани, хотиржамлиги манбаи бўлган жамоат тартиби, тинчлиги ва барқарорлигини бузмаслик ва бузғунчиларни қўлламаслик мажбуриятимиз ҳамдир!
Ўзбекистон тинчини бузмоқчи бўлганлар навбатдаги мақсадларига етолмадилар, ишончимиз комил ҳеч қачон етолмайдилар ҳам.
Бу манфур бузғунчиларни топиш ва жазолаш учун Ҳукуматимизда ваколат, имконият ва тажриба етарли эканига заррача шубҳамиз йўқ.
Ким ва сабаби нима бўлишидан қатъий назар Қорақалпоғистондаги тартибсизликларни режалаган, ташкил қилган ва иштирок этганларнинг ҳаммаси қонунда белгиланган кескин жазоларини олишлари керак!
Қарашларимиз турлича бўлиши мумкин, лекин Ўзбекистонда барқарорлик ва халқимиз тинчлигини асраб-авайлаш йўлида бир бутун халқ бўлишимиз барчамиз учун ҳаёт-мамот масаласи эканлигини унутмайлик.
Ватан учун жонини фидо қилган шаҳидларимиз абадий хотирамизда сақланади» — дейилади баёнотда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”