date
views 1 506

Жиззахда ҳайвонларни тириклай куйдирган шахс хитойлик бўлиб чиқди

Жиззахда ҳайвонларни тириклай куйдирган шахс хитойлик бўлиб чиқди
Фото: Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати
Жиззах вилояти, Зафаробод тумани Чимқўрғон ҚФЙда жойлашган «Xuaxin» цемент заводи ишчиси кийимидаги шахснинг кучук боласини куйдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Зафаробод тумани ИИБ ходимлари томонидан ушбу хабар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, мазкур ҳолатни содир этган шахс Хитой Халқ Республикасида туғилган, «Xuaxin» ўзбек-хитой қўшма корхонасида механизатор бўлиб ишловчи Ман Минг эканлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Зафаробод туман ИИБ ҳодимлари томонидан Ман Мингнинг ҳайвонларга шавқатсиз муносабатда бўлганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 111-моддасида (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) кўрсатилган хуқуқбузарликни содир этганлиги туфайли маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда ҳайвонларни тириклай куйдирган шахс хитойлик бўлиб чиқди