date
views 1 262

Сирдарёдаги яна бир хонадон томорқасида кўкнори етиштирилаётгани аниқланди

Сирдарёдаги яна бир хонадон томорқасида кўкнори етиштирилаётгани аниқланди
Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги хонадонда гиёҳванд ўсимликлар етиштириб келинаётгани аниқланди. Бу ҳақа вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Вилоят ИИБ ва Сайхунобод тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида Ш.Ш.нинг (1982 йилда туғилган) яшаш хонадони кўздан кечирилганда, омборхонасида жами оғирлиги 3 килограмм 262 грамм қуритилган ҳолатдаги кўкнори пояси, кўкнори бошоғи ва марихуана гиёҳвандлик воситалари, 4 туп нам ҳолатдаги наша гиёҳвандлик ўсимликлари ноқонуний сақлаб келаётгани маълум бўлган.

Бундан ташқари, томорқасида 1 туп наша ва 117 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини экиб, парваришлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди ва 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёдаги яна бир хонадон томорқасида кўкнори етиштирилаётгани аниқланди