Зангиотада 14 ёшли қиз зўрлаб келингани айтилмоқда

Зангиотада 14 ёшли қиз зўрлаб келингани айтилмоқда
Тошкент вилоятининг Зангиота туманида вояга етмаган қиз зўрлаб келингани ҳақида видеомурожаат тарқалди. Бош прокуратура ҳолатга юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Видеомурожаатда айтилишича, 14 ёшли қиз дугонасининг 38 ёшли отаси томонидан 8 ой давомида зўрлаб келинган. Агар кимгадир айтса ўлдириш билан қўрқитган.

Бош прокуратура хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан 8 июль куни Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Зангиота тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар