Сирдарё вилояти ИИБ ва ДХХБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Мирзаобод туманида яшовчи, 1998–2004 йиллар орасида туғилган 4 нафар фуқаро интернет тармоғи орқали жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тарқатиш билан боғлиқ жиноятни содир этганликлари аниқланди.
Жумладан, 2002 йилда туғилган М.А. бошчилигидаги ушбу экстремистик гуруҳга 1998 йилда туғилган М.Б., И.А. ҳамда 2004 йилда туғилган Р.М. аъзо бўлишиб, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб этувчи материалларни Telegram мессенжери орқали тарқатиб келганлар.
Ушбу шахслар муқаддам бир маҳаллада истиқомат қилган ва ҳозирда Сурия ҳудудидаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террорчилик ташкилоти сафига бориб қўшилган 1994 йилда туғилган И.А. ва 1987 йилда туғилган А.Н. билан интернет орқали алоқа боғлаб, уларнинг таъсирида экстремистик мазмундаги аудио-видеоматериалларни яқин танишлари орасида тарқатиш ва тарғиб қилиш билан шуғулланиб келганлар.
Тўпланган материаллар асосида мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин