date
views 1 151

Андижондаги хонадонларнинг бирида ёнғин чиқди

Андижондаги хонадонларнинг бирида ёнғин чиқди
Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги хонадонларнинг бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Туманнинг «Даминбой чек» МФЙ Навнихол кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисидаги хабар туман ФВБга 14 июль куни соат 12:52 да келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 13:01 да етиб бориб, ёнғин соат 13:06 да қуршаб олинган ва соат 13:50 да ўчирилган.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Ёнғин оқибатида уйнинг 90 квадрат метр майдонда шифт, том қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бир қанча уй-рўзғор буюмларига ҳам шикаст етган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижондаги хонадонларнинг бирида ёнғин чиқди