
Бухородаги хонадонларнинг бирига кириб қолган йўрға тувалоқ табиат қўйнига қўйиб юборилди. Бу ҳақида Бухоро вилояти Экология бошқармаси хабар берди.
Айтилишича, 14 июль куни Жондор туманида яшовчи фуқаро туман Экология бўлимига телефон орқали мурожаат этиб, хонадонига антиқа қуш кириб қолганлиги тўғрисида хабар берган.
“Экология инспекторлари тезкорлик билан айтилган манзилга етиб боришди ва ушбу ноёб қуш Қизил китобга киритилган йўрға тувалоқ эканлигини аниқлашди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, йўрға тувалоқнинг ҳолати кўздан кечирилиб, унинг соғлом экани маълум бўлган.
Шундан сўнг, у Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари билан ҳамкорликда табиат қўйнига қўйиб юборилди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 