958
Волейбол федерацияси мансабдорлари 300 млн сўмдан зиёд бюджет маблағларини ўзлаштиргани аниқланди
Бош прокуратура томонидан мутасадди идоралар билан биргаликда Волейбол федерациясида бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ўрганилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, ўрганиш натижасида федерация мансабдор шахслари ва бошқалар бюджет маблағларини жуда кўп миқдорда талон-торож қилгани аниқланган. Хусусан, собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруғига асосан, федерацияга 54 нафар спортчи билан 23 кунлик ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун бюджетдан 445 миллион сўм ажратилган. Аммо амалда 10 кун ўқув-машғулот йиғини ўтказилиб, 231 миллион сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилган.
Бундан ташқари, терма жамоа ва унинг захираси таркибига киритилмаган 29 нафар спортчини турли спорт йиғинларига юборилган. Бунинг оқибатида 75 миллион сўм маблағ асоссиз сарфланган.
Терговга қадар текширув давомида бюджетга етказилган зарарнинг 120 миллион сўми қопланиши таъминланган.
Ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»