20:23 / 19.07.2022
2 057

Қашқадарёдаги пичоқбозликка аниқлик киритилди

Қашқадарёдаги пичоқбозликка аниқлик киритилди
Қашқадарё вилоятида бир киши бошқа бир фуқарони пичоқлагани тасвирланган видео тарқалганди. Вилоят ИИБнинг аниқлик киритишича, мазкур воқеа сабаб икки киши тан жароҳати олган. Аниқланишича, воқеа 2022 йилнинг 18 июль куни соат 15:30 да содир бўлган.

«Жорий йилнинг 18 июль куни соат тахминан 12:00 да Китоб тумани ‘Самарқанд’ маҳалласи ҳудудида, аҳоли ўртасида шахсий адоват сабаб жанжал юзага келган. Оқибатда фуқаролар — Т.О. ва П.И.лар тан жароҳати олиб, Китоб тумани марказий шифохонасига мурожаат қилган. Шу куни соат тахминан 15:30 да шифохона ҳовлисида тўпланган, жабрланган фуқароларнинг қариндошлари ўртасида муштлашув келиб чиққан», — дейди вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жавлон Бахтиев.

Қўшимча қилинишича, ўзаро жанжал жараёнида фуқаро П.Б. автомашинасида бўлган пичоқ билан фуқаролар Қ.И. ва О.А.га тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасида Китоб туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб безорилик содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаролар П.Б., П.А., П.Б., А.А., ака-ука Р.Ф. ва Р.Ф. ҳамда Р.Б.лар процессуал тартибда ушланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёдаги пичоқбозликка аниқлик киритилди