18:18 / 19.07.2022
1 421

Қарзини бермаган фуқаро машинасиз қолди

Қарзини бермаган фуқаро машинасиз қолди
Бировга қарз бериб, пулларини ололмай юрган инсонлар ҳақида эшитиб қоламиз. Орамизда бировдан қарз олиб, уни ўз вақтида қайтаришни пайсалга солиб келаётган инсонлар ҳам учраб туради.

Пулини қайтаришни сўрайвериб чарчаган инсонлар, охир оқибат судга мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда. Муқаддас динимизда қарз бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам сўралиши ҳақида айтилган. Бироқ, фарзини унитаётганларнинг сони афсуски кундан-кунга ортиб бормокда.

Суд қарорларига асосан қарзни ундириш Мажбурий ижро бюроси органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади ва бу борада самарали ишлар қилинмоқда.

Мисол учун, Бюронинг Олот туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 01.03.2022 йилдаги қарздор А.Рўзиевдан ундирувчи З.Файзуллаева фойдасига 205 млн. сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаблари ихтиёрий муддатда бажармаганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан унга нисбатан жарима қўлланилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор номида 2013 йилда ишлаб чиқарилган “CHNHTC HOWO” русумли автотранспорт воситаси мавжудлиги аниқланган ва тегишли тартибда хатланиб, савдога чиқарилган.

Мазкур автотранспорт воситаси “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали 245 млн. сўмга сотилган. Сотувдан тушган пул маблағлари ҳисобидан қарздорлик тўлиқ қопланиб, ижро иши ижроси амалда таъминланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарзини бермаган фуқаро машинасиз қолди