
Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ўқитувчилар ва ота-оналар ўртасида ўқувчи (фарзанд)ларининг дарс пайтида уяли алоқа воситасидан фойдаланиши борасида сўровнома ўтказди.

Инфографика: Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти
Қайд этилишича, сўровномада 95 400 нафардан ортиқ фойдаланувчи саволлар билан яқиндан танишган. Натижалар таҳлили шуни кўрсатдики, ўқувчиларнинг телефони дарс пайтида ёниқ бўлиши бўйича берилган саволга «Қўнғироқлар, хабарлар, ижтимоий тармоқ, ўйин ва бошқалар ўқувчиларнинг фикр-хаёлини дарсдан чалғитади» деган жавоб 52 фоиз овоз билан энг юқори кўрсаткични қайд этган.
Шунингдек, мазкур сўровномада иштирок этган ота-оналарнинг 24 фоизи фарзандининг қўл телефонини умуман назорат қилмаслиги маълум бўлган. 59 фоизи ҳар куни, 17 фоизи эса ҳар ҳафтада текшириб туради.

Инфографика: Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти
Овоз берганларнинг 63 фоизи болалар дарсда телефондан қай мақсадда фойдаланиши ҳақидаги саволга «Интернет билан шуғулланмоқда» деб жавоб берган.
Бундан ташқари, фарзандларнинг дарсдан олдин телефонини топшириб, дарс тугагач, қайтиб олиши ҳақидаги саволга 84 фоиз респондент ижобий жавоб берган. 13 фоизи маъқулламаслигини билдирган бўлса, яна 3 фоизи бетараф қолган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар