
Қонунчилигимизда, мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз болалари, шу жумладан фарзандликка олган болалари, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз эри-хотини ва ота-онаси, шу жумладан уни фарзандликка олганлар, васиятноманинг мазмунидан қатъи назар, қонун бўйича ворис бўлганларида улардан ҳар бирига тегиши лозим бўлган улушнинг камида ярмини мерос қилиб оладилар. Бироқ, айрим ҳолларда бу амалга ошмайди, оқибатда мерос иши суд тартибида кўриб чиқилади.
Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 5 июлдаги ижро ҳужжатига асосан жавобгар М.Н.дан ундирувчилар М.З.нинг фойдасига 140 млн. 527 минг сўм, А.Д.нинг фойдасига 46 млн. 842 минг сўм, М.З.нинг фойдасига 46 млн. 842 минг сўм, А.У.нинг фойдасига 46 млн. 842 минг сўм улушни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жавобгар М.Н.дан ундирувчилар М.З.нинг фойдасига 140 млн. 527 минг сўм, А.Д.нинг фойдасига 46 млн. 842 минг сўм, М.З.нинг фойдасига 46 млн. 842 минг сўм, А.У.нинг фойдасига 46 млн. 842 минг сўм жами 281 млн. 53 минг сўм тўлиқ ундирилиб, эгаларига топширилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар