1 154
Шавкат Мирзиёев махсус хизматлар раҳбарлари доимий маслаҳатлашувини йўлга қўйишни таклиф қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашувида сўзга чиқиб, қатор таклифларни илгари сурди.
Хусусан, Шавкат Мирзиёев хавфсизлик соҳасида Марказий Осиё давлатлари хавфсизлик кенгашлари ва хавфсизлик хизматлари раҳбарларининг доимий маслаҳатлашувини йўлга қўйиш таклифи билан чиқди.
«Минтақавий ҳамкорлигимизнинг стратегик йўналиши хавфсизлик соҳасидир. Минтақанинг хавфсизлиги ажралмас ва энг аввало, ҳамкорлигимиз қанчалик самарали йўлга қўйилганига боғлиқлигини алоҳида таъкидламоқчиман.
Бу борада экстремизм ва терроризмнинг анъанавий таҳдидлари, уюшган жиноятчилик ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишда амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришимиз зарур.
Бизнинг алоҳида эътиборимиз интернетдаги кўлами ортиб бораётган ноқонуний фаолият билан боғлиқ чақириқлар муаммоларига қаратилган. Бугунги кунда бу таҳдидларнинг чегараси йўқ – улар мобил телефонлар орқали кириб боради.
Афсуски, Ўзбекистонда сўнгги пайтларда рўй берган фожиали воқеалар бизнинг режаларимизни бузишга, минтақамизда тартибсизлик ва беқарорлик келтириб чиқаришга уринаётган бузғунчи кучлар борлигини яна бир бор тасдиқлади.
Шу муносабат билан биз минтақа давлатларининг хавфсизлик кенгашлари ва махсус хизматлари раҳбарларининг ушбу соҳаларнинг барчаси бўйича мунтазам маслаҳатлашувларини йўлга қўйиш таклифини қўллаб-қувватлаймиз», деди давлат раҳбари. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»