23:51 / 21.07.2022
1 196

Қарздорлик 26 млрд. сўмлик қарздорлик бино ва жиҳозларга қаратилди

Қарздорлик 26 млрд. сўмлик қарздорлик бино ва жиҳозларга қаратилди
Тошкент туманлараро иқисодий судининг 13.09.2021 йилдаги қарздор “Xadra market” МЧЖдан ундирувчи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фойдасига жами 26.573.379.759 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича қарздорга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Суранкент ҚФЙ, А.Яссавий МФЙда жойлашган паррандачилик фермаси бино иншоатлари ва хорижда ишлаб чиқарилган жиҳозлар гаровга олиниб, мулклар “мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги қарорга асосан “E-AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилган.

Қарздор “Xadra market” МЧЖга тегишли бўлган бошланғич баҳоси 13.948.734.810 сўмлик ва 15.756.054.331 сўмлик гаровдаги мулкларга онлайн-аукцион савдоларида сотиб олиш бўйича юридик ва жисмоний шахслар томонидан қизиқиш билдирилмаганлиги сабабли такроран электрон онлайн-аукцион савдоларида сотиш учун чиқарилган бўлиб, такрорий аукцион савдоларида сотилмаган.

Шундан сўнг ундирувчи яъни “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ “га мазкур мол мулклар 10 (ўн) фоиз арзонлаштирилган ҳолда натура тарзда қарз ҳисобига қабул қилиб олиш таклифи берилган ва ундирувчи томонидан мазкур реализация қилинмаган мол-мулкларни ўзида қолдириш қабул қилишга розилик билдирган.

Натижада қарздорга тегишли бино иншоатлар ва хорижда ишлаб чиқилган жиҳозлар мажмуаси белгиланган тартибда баҳоланиб, кредит қарздорлиги эвазига ундирувчи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фойдасига 26 млрд. 573 млн. сўм ҳисобида топширилиб ижро ҳужжати ижроси амалда тамомланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздорлик 26 млрд. сўмлик қарздорлик бино ва жиҳозларга қаратилди