16:05 / 24.07.2022
2 061

Метеоролог яқин кунларда об-ҳаво салқинлашиши эҳтимолини баҳолади

Метеоролог яқин кунларда об-ҳаво салқинлашиши эҳтимолини баҳолади
Метеоролог Эркин Абдулаҳатов яқин кунларда Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати ўзгариши эҳтимолини баҳолади.

«Айни дам шимолий ярим шар ўрта кенгликларида фақат иссиқ ҳаво оқимлари ҳукмрон бўлиб турибди. Яқин кунларда Ўзбекистондаги иссиқ ҳаво массасини ҳайдаб юборадиган ҳеч қандай салқин ҳаво массаси йўқ.

Демак, келаётган 5 кунликда Ўзбекистоннинг катта қисми яна паст босимли иссиқ ҳаво оқими таъсирида бўлади. Фақат шимолий ҳудудларимизга Волабўйидаги совуқ ҳаво оқими ўзини таъсирини кўрсата олади. Қолган ҳудудларга эса «кучи етмайди
»...

Ўзгидромет ҳам келаётган 5 кунликда республиканинг катта қисмида юқори ҳарорат фони сақлашини маълум қилган, 25 июлда шимолда ҳарорат сезиларли пасаяди. Ҳатто, ўша куни Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразмнинг баъзи ҳудудларида бироз ёмғир ҳам ёғиб ўтиши мумкин.

Келаётган беш кунликда республиканинг бошқа ҳудудларида иссиқ ҳаво тўлқини ўз таъсирини ўтказиб тураверади.
Балки, ой охирлари, келаётган ой бошларида Ўзбекистонга бироз салқин ҳаво оқимлари кириб келар», дея ёзади мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, мана бир неча кундирки, юртимизга аномал иссиқ ҳукмрон. Куни кеча Хоразм вилояти ҳудудидаги «Туямўйин» кузатув станциясида максимал ҳаво ҳарорати +47.5 даражага етгани хабар берилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Метеоролог яқин кунларда об-ҳаво салқинлашиши эҳтимолини баҳолади