Фото: Президент матбуот хизмати.
24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев телефон орқали мулоқот қилдилар.
Озарбайжон етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлаб, биродар Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.
Президентлар жорий йил 21-22 июнь кунлари мамлакатимизда ўтган олий даражадаги икки томонлама учрашув ва тадбирларнинг сермаҳсул натижаларини юқори баҳоладилар.
Ўзбекистон-Озарбайжон музокаралари якунида қабул қилинган битим ва келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбат аввалида Россия етакчиси Президентимизни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ҳамда Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти ва равнақи йўлидаги давлатчилик фаолиятига муваффақиятлар тилади.
Бундан ташқари давлатимиз раҳбари Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ва Беларус президенти Александр Лукашенко билан мулоқот ўтказди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи