Ўзбекистонда илк бор ўзбек хонларининг Россия императорларига тақдим этган дипломатик совғалари фотосуратлари намойиш этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг VI халқаро конгрессида бўлган Sputnik мухбири хабар берди.
Фотосуратларда қурол-яроғлар, от жабдуқлари, турли заргарлик буюмлари, сўзана - қўлда тикилган декоратив буюмлар, турли матолар, шунингдек, кийим-кечак ва аксессуарлар тасвирланган.
Таъкидланишича, тўплам ҳажми шунчалик катта-ки, унинг катта қисми Санкт-Петербургдаги Эрмитаж омборларида сақланади.
Sputnik мухбирининг ёзишича, тўпламнинг кўлами ва кўркамлиги ўзбек санъатшуносларида катта таассурот қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 22—24-июл кунлари Бутунжаҳон жамиятининг “Ўзбекистон маданий мероси — янги ренессанс пойдевори” VI халқаро конгресси бўлиб ўтди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди