12:27 / 26.07.2022
1 215

Сирдарёда ҳам ўқотар ов қуролини ноқонуний сақлаган шахс аниқланди

Сирдарёда ҳам ўқотар ов қуролини ноқонуний сақлаган шахс аниқланди
Фото: Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида фуқаро хонадонида ўқотар ов қуроли сақлагани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Олинган маълумотга кўра, Гулистон шаҳри ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида 1967 йилда туғилган, Гулистон шаҳрида яшовчи З.А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилган. Тадбир давомида тегишли рухсатномасиз 1 дона 1 стволли, 5.6 калибрли, 14289 рақамли «ТОЗ-16» русумли ўқотар ов қуроли сақлаб келинаётгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда ҳам ўқотар ов қуролини ноқонуний сақлаган шахс аниқланди