Бугунги кунда Ўзбекистонда олманинг 100 дан ортиқ навлари етиштирилмоқда. Бутун дунёда эса, бу кўрсаткич 10 мингдан ортиқ навни ташкил этади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар бермоқда.
Олма навлари бир-биридан меваларининг пишиш муддатлари, кўриниши, бир дона мевасининг ўртача оғирлиги, катта кичиклиги ҳамда таркибидаги қанд, қуруқ моддаси ва кислоталик кўрсаткичларини турлича бўлиши билан фарқланади.
Ҳудудларда барча тоифа хўжаликлари томонидан 342 минг гектар майдонда мева ва резаворлар парваришланиб келинмоқда. Жами боғларнинг 146 минг гектарини ёки 42,6 фоизини олмазорлар ташкил этади.
2021 йилда ҳосил берадиган 111,5 минг гектар олмазорлардан 1238,2 минг тонна олма етиштирилди.
Шундан фермер хўжаликларидаги 86,9 минг гектар майдондан 827,3 минг тонна, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидаги 24,6 минг гектар майдондан 410,9 минг тонна олма ҳосили олинди.
Фермер хўжаликларининг жами 120,6 минг гектар олма майдонларидан 31,6 минг гектари интенсив усулда парваришланадиган боғлардан иборат.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрида олманинг 34 дан ортиқ навлари рўйхатга киритилган.
Интенсив боғларнинг афзаллиги
Замонавий интенсив мевали боғлар анча маҳсулдор бўлиб, уларни асосий сўрувчи илдиз тизими юза жойлашган бўлади. Шунинг учун улар тупроқнинг юза қисмидаги унумдорлигига анча талабчан.
Бу боғларда минерал ўғитларнинг сарф меъёри анча юқори бўлиб, боғнинг ҳосилдорлигига узвий боғлиқдир.
Паст бўйли пайвандтагларда етиштирилган боғларда асосан томчилатиб суғориш тизими қўлланилмоқда. Бундай суғоришда ўғитларнинг ўзлаштириш самарадорлиги ортибгина қолмай, уларни тежаб қолиш имкони ҳам мавжуд.
Одатий боғларда азот ва фосфор ўғитлари иккига бўлиб берилади. Томчилатиб суғориладиган боғларда ўғитларни бир неча маротаба майдалаб, дарахтларни ўсиши ва ривожланишига қараб, 2-3-4 ва ҳоказога бўлиб бериш мумкин.
Бу жараён қўшимча харажатни талаб этмайди, самараси эса жуда юқори бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди