date

Қидирувдаги шахс Юқори Чирчиқ туманидан топилди

Қидирувдаги шахс Юқори Чирчиқ туманидан топилди
Мажбурий ижро бюроси Данғара тумани бўлими томонидан ФИБ Қўқон туманлараро судининг 07.03.2008 йилдаги қарорига асосан қарздор Ю.А.дан ундирувчи Ш.Ш. фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун 1/4 қисм миқдорда алимент ундириш ҳақида ижро ҳужжати имзоланган.

Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор Ю.А. вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб, 20.136.000 сўмдан ортиқ алимент қарзини тўламасдан, яшаш жойини ўзгартирганлиги сабабли, 24.03.2020 йилда қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бошқарманинг қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида 20.07.2022 йил куни Тошкент вилояти, Юқори чирчиқ тумани, Янги турмуш МФЙ Тўртқўрғон кўчасида ижарада яшаётганлиги аниқланиб, бюронинг Данғара тумани бўлимига олиб келинди ва давлат ижрочисига топширилди.

Ҳозирда алиментни ундириш чоралари кўрилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Қидирувдаги шахс Юқори Чирчиқ туманидан топилди