date
views 2 307

Ўзбекистонда қайси соҳа вакиллари энг кўп маош олиши маълум қилинди

Ўзбекистонда қайси соҳа вакиллари энг кўп маош олиши маълум қилинди
2022 йил январь—июнь ойларида Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи 3 540,5 минг сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 19,3 фоизга ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Энг кам ойлик иш ҳақи икки баробарга — жами 23,1 фоизга оширилиб, ҳозирда 922 минг сўмни ташкил этмоқда.

Тармоқлар бўйича энг юқори маошлар банк, молия ва суғурта соҳаларида — 9,15 млн сўм.

Иккинчи ўринни 6,69 млн сўм билан ахборот ва алоқа соҳаси эгаллади.

Учинчи ўринда 4,65 млн сўм билан ташиш ва сақлаш соҳаси турибди.

Соҳалар доирасида ажратилган фаолият турлари орасида дастурлаш 11,2 млн сўм билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда ёрдамчи молиявий хизматлар (10,08 млн сўм) ва суғурталаш (9,14 млн сўм) туради.

Энг кам даромад соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар (2,38 млн сўм) ва таълим (2,58 млн сўм) соҳаларида қайд этилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда қайси соҳа вакиллари энг кўп маош олиши маълум қилинди