12:52 / 27.07.2022
1 067

Ота-оналарнинг янги ўқув йилидан ягона формани харид қилишига мажбурий талаб қўйилмайди

Ота-оналарнинг янги ўқув йилидан ягона формани харид қилишига мажбурий талаб қўйилмайди
Янги ўқув йили, 2022 йил сентябрь ойидан бошлаб ота-оналар ягона формани харид қилишига мажбурий талаб қўйилмайди ва мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди.

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов умумтаълим мактаблари учун ягона мактаб формасини жорий этиш масаласига доир баёнот билан чиқди.

Вазирга кўра, мослашув жараёни учун маълум вақт кераклигини инобатга олиб, ягона мактаб формаси 2025 йилга қадар босқичма-босқич жорий этиб борилади.

Янги ўқув йили, 2022 йил сентябрь ойидан бошлаб ота-оналар ягона формани харид қилишига мажбурий талаб қўйилмайди ва мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди”, деди вазир.

Маҳаллий ҳокимликлар томонидан кам таъминланган оилаларга маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан мактаб формасини сотиб олинишига кўмак берилади.

Шунингдек, ота-оналаримизга алоҳида таъкидлаб ўтмоқчи эдим, мактаб формасини айнан бирор тадбиркордан/корхонадан харид қилиш бўйича мактаб маъмурияти томонидан мажбур этилмайди ва бундай ҳолатга йўл қўйилмайди”, деди вазир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ота-оналарнинг янги ўқув йилидан ягона формани харид қилишига мажбурий талаб қўйилмайди