
Фото: Сирдарё ИИБ
Сирдарё вилояти Сирдарё туманида томорқасида тақиқланган ўсимлик етиштирган эркак аниқланди.
Олинган маълумотга кўра, Сирдарё тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида 1968 йилда туғилган, Сирдарё туманида яшовчи Й.V.нинг яшаш уйи томорқаси кўздан кечирилган.
Томорқасининг дарахтлар ва гуллар орасида 1 туп, бўйи тахминан 15–20 см узунликда бўлган наша гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 270-моддаси билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар