12:43 / 28.07.2022
1 642

Вояга етмаганлар манфаати қонун ҳимоясида

Вояга етмаганлар манфаати қонун ҳимоясида
Мажбурий ижро бюроси Бахмал туман бўлими томонидан вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминоти учун алимент пулларини ундириш масалаида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирда, Бюронинг Бахмал туман бўлими томонидан Бахмал туман хокимлиги ва тумандаги қишлоқ фуқаролар йиғинларида ҳамкорликда чора-тадбирлар дастури ишлаб чикилган бўлиб қатор ишлар амалга оширилди.

Бўлим иш юритувида мавжуд бўлган вояга етмаган болаларнинг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари тўлик инвентаризациядан ўтказилди.

Бўлим томонидан олиб борилган мажбурий ижро харакатлари натижасида жами 220 та алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари тамомланган.

Иш юритувидаги 761 та ижро ҳужжати юзасидан қарздорларнинг Республикадан чиқиш хуқуқларини вақтинча чекланган.
Шу билан бир қаторда, мавжуд йирик тадбиркорлик субъектлари, давлат ташкилотларига жами 378 нафар ишсиз алимент тўловчилар доимий ишга жойлаштирилган.

Бундан ташқари, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан буйин товлаб келган жами 20 нафар қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан маъмурий жазо қўлланилган.

Алимент пулларини ундириш юзасидан олиб борилган тизимли ишлар натижасида ундирувчилар номига очилган АТ “Алоқабанк” пластик карталаридан жами 1 млрд 648 минг сум алимент пуллари ундирувчиларга ундириб берилиши таъминланди.

Сардор Назаров
Мажбурий ижро бюросининг
Бахмал туман бўлими давлат ижрочиси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вояга етмаганлар манфаати қонун ҳимоясида