28-29 июль кунлари Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши юзма-юз мулоқот тарзида бўлиб ўтади. Учрашув Ўзбекистоннинг ШҲТга амалдаги раислигининг энг муҳим воқеаларидан биридир.
Тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари, шунингдек, ШҲТ бош котиби ва МАТТ Ижроия қўмитаси директори иштирок этади.
Йиғилишда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган мажлисига тайёргарлик масаласига алоҳида эътибор қаратилади.
ШҲТнинг навбатдаги саммити учун салмоқли ҳужжатлар тўпламининг маъқулланиши кутилмоқда.
Улар орасида Ўзбекистон томони ташаббуси билан ишлаб чиқилган Узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани амалга ошириш Мажмуавий режаси, Ўзаро боғлиқликни ривожлантириш ва самарали транспорт йўлакларини яратиш бўйича ҳамкорлик концепцияси, Ишбилармон доиралар ўртасида саноат кооперациясини рағбатлантириш дастурлари, «ШҲТнинг яхши ният элчиси» фахрий унвони тўғрисидаги низом ва бошқалар бор.
ШҲТга аъзо давлат, кузатувчи давлат ва ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақомини олиш учун тушган аризалар кўриб чиқилади.
Вазирлар, шунингдек, ШҲТ фаолиятининг турли йўналишларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш, халқаро шериклар билан институционал алоқаларни кенгайтириш истиқболларини ҳам муҳокама қилади.
Бундан ташқари, минтақавий ва глобал кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш ҳам вазирлар йиғилишининг кун тартибидан ўрин олган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи