
Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
Тошкент шаҳридан Россиянинг яна иккита шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйиляпти. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси хабар берди.
Хусусан, август ойида Тошкент - Новосибирск ва Тошкент - Омск йўналишлари ўз фаолиятини бошлайди.
2022 йил 1 август кунидан бошлаб, ҳар душанба кунлари соат 14:00 да Тошкент - Новосибирск (803 000 сўм), 2022 йил 6 август кунидан бошлаб, ҳар сешанба ва шанба кунлари соат 23:30 да Тошкент - Омск (803 000 сўм) йўналишида автобус қатнови амалга оширилади.
2022 йил 18 июль кунидан бошлаб, ҳар душанба ва пайшанба кунлари соат 12:00 да Тошкент - Москва (1 003 000 сўм) йўналишида, ҳар сешанба ва жума кунлари соат 11:00 да Тошкент - Қозон (803 000 сўм) йўналишида, ҳар чоршанба ва шанба кунлари соат 16:00 да Тошкент - Санкт-Петербург (1 253 000 сўм) йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар