11:11 / 30.07.2022
1 626

Халқ таълими вазирлиги Ортиқхўжаевнинг қарори юзасидан баёнот берди

Халқ таълими вазирлиги Ортиқхўжаевнинг қарори юзасидан баёнот берди
Тошкентда ўқитувчилар учун формага бюджетдан 15,7 млрд.сўм пул ажратилгани, Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов эса ўқитувчилар учун формани «фейк» деб атагани муҳокамаларга сабаб бўлди.

Халқ таълими вазирлигига кўра, кўплаб оммавий ахборот воситалари ва юртдошларимиздан мактаб ўқитувчиларига мажбурий форма жорий қилинганлигига оид мурожаат ва саволлар келиб тушмоқда.

Ушбу саволларга жавобан юртимиздаги мактаб ўқитувчилари учун мамлакат миқёсида белгиланган ва тасдиқланган ягона мажбурий форма тури мавжуд эмаслигини маълум қиламиз, дейилади хабарда.

Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 28 майдаги «Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 131-сонли буйруғига асосан, тизим ходимларнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари белгиланган. Унга кўра, ўқитувчилар мактаб даражасида белгиланган дресс-код талабларига риоя қилишлари зарур.

«Шу ўринда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг пул ажратганлигига изоҳ сифатида Халқ таълими вазирлиги пойтахт мактаблари ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимояси йўлидаги мазкур ташаббусини қўллаб-қувватлашини ҳамда бу ғамхўрликдан миннатдорлигини билдириб ўтади. Бошқа ҳудуд ҳокимларини ҳам ўқитувчиларни қўллаб-қувватлашда фаолликка чақириб қолади», дейилади ХТВ муносабати якунида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Халқ таълими вазирлиги Ортиқхўжаевнинг қарори юзасидан баёнот берди