1 489
Наманганда қарздорни калтаклаб, сўнг ер майдонини сотиб юборган зўравонлар қўлга олинди
Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати
Наманганда қарздорни калтаклаб, 6 кун давомида мажбуран тутиб туриб, сўнг номида бўлган ер майдонини сотиб юборган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Ҳодиса Наманган шаҳрида рўй берди. Шаҳардаги «Ижодкор» маҳалласида яшовчи фуқаро Давлатобод туманида яшовчи танишидан олган қарзини белгиланган муддатда қайтара олмайди.
Ҳақдор пулларини бошқа йўл билан қўлга киритиш пайига тушиб, Наманган шаҳри, «Янги аср» маҳалласида яшовчи 1994 йилда туғилган йигитга вазиятни тушунтиради. Улар танишлари билан қарздордан ҳақни ундириш учун боришади ва унга куч ишлатиб, пул талаб қилишади.
Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати
Вазият гуруҳ истаган томонга юрмагач, қарздорни Янги Наманган тумани ҳудудидаги овлоқ ерга олиб бориб, тазйиқ ва зўравонликни давом эттиришади. Ҳақдор пуллари эвазига қарздордан номида бўлган ер майдонини унга ўтказиб беришни талаб қилади. Жабрланувчини бунга кўндириш мақсадида Косонсой туманидаги кемпинглардан бирида 6 кун мобайнида мажбуран тутиб туришади.
Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати
Қарздор номида бўлган ер майдони ҳужжатлаштирилиб, бошқа шахсга сотилгандан сўнг ундирилган 13000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўзларига олган зўравонлар бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берса ўлдириб юбориш билан таҳдид қилишади.
Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати
Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур ҳодисага алоқадор бўлган 5 нафар шахс қўлга олинган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси Улуғбек Тиллаев.
Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати
«Суд-тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотномасида жабрланувчида бурун суяги ва қовурғалар синиши кўрсатилган бўлиб, улар даражасига кўра ўртача оғирликдаги тан жароҳати эканлиги билдирилган. Ҳолат юзасидан уч нафар фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди», — дейди Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси Улуғбек Тиллаев.
Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати
Қайд этилишича, мазкур фуқаролар ва ушбу ишга алоқадор бўлган яна икки нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)