16:55 / 31.07.2022
1 551

Навоийда 3,2 млрд сўмлик антимайнер қурилмаларини ўғирлаб кетган шахслар ушланди

Навоийда 3,2 млрд сўмлик антимайнер қурилмаларини ўғирлаб кетган шахслар ушланди
Фото: Ички ишлар вазирлиги
Навоий вилояти Кармана туманида антимайнер қурилмаларни ўғирлаган шахслар фош қилинди, деб хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги.

Қайд этилишича, 31 май куни Навоий шаҳрида яшовчи А.Ф. (1995 йилда туғилган) мурожаат қилиб, Кармана тумани «Сардоба» маҳалласида жойлашган иссиқхона ҳудудига ўрнатилган 30 та Антимайнер Т19 қурилмаларини номаълум шахслар ўғирлаганини маълум қилган. Қурилмаларнинг умумий қиймати 3 миллиард 285 миллион сўм бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур ўта оғир жиноятни фош этиш мақсадида ИИВ Киберхавфсизлик маркази ва унинг Навоий вилояти бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор-техник тадбирлар ўтказилган. Натижада А.Ғ.га тегишли 2 дона аппарат Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи антимайнер қурилмаларини таъмирловчи уста И.А. (1999 йилда туғилган) томонидан фойдаланиб келинаётгани аниқланган. Ундан ушбу қурилмалар ашёвий далил сифатида олинган.

Шундан сўнг, А.Ф. Ибрагимов билан тезкор суриштирув олиб борилиб, мазкур антимайнер қурилмаларни ўғирлаган шахслар: 1995 йилда туғилган, Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи Н.Ф. ва 1995 йилда туғилган, Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи Р.А. экани аниқланган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Н.Ф. ва Р.А. қўлга олинган. Н.Ф.нинг яшаш хонадонидан 11 дона Антимайнер Т19 қурилмалари ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда қўлга олинганларнинг Қ.А. исмли ҳамда бошқа жиноий шерикларини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда 3,2 млрд сўмлик антимайнер қурилмаларини ўғирлаб кетган шахслар ушланди