АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида жорий йилги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 8 августдан бошланиши кутилаётгани айтилди.
«Имтиҳон 8 августдан бошланиши режалаштириляпти. Таклиф лойиҳа шаклида тегишли ташкилотга киритилган. Имтиҳонлар 10 кундан 13 кунгача давом этиши мумкин», – дейди Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Ф.Мирзаев.
Имтиҳон ўтказиш вақтлари ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, биринчи смена соат 7:00 дан 10:00 гача, иккинчи сменани 19:00 дан 20:00 гача ўтказиш режалаштирилган.
«Таклиф берганмиз. Давлат қабул комиссияси тасдиқлаганидан кейин расман эълон қиламиз», – дейди Мирзаев.
Тадбирда, шунингдек, тест синовлари ўтказиладиган жойлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Қайд этилишича, тест синовларини ўтказиш учун 58 та стадион ва хиёбон тайёрланмоқда. Бунда 1 кунда – 1 сменада 48 420 нафар, 2 сменада 96 840 нафар абитуриент тест синовида иштирок этади.
Тест синовларида 3 500 нафарга яқин раҳбар ва педагог кадрлар гуруҳ назоратчилари сифатида жалб этиш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?