“Дўстлик” чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилган қадоқлаш этикеткалари йўқ қилинди

“Дўстлик” чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилган қадоқлаш этикеткалари йўқ қилинди
Жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман судининг қарорига кўра 21 ёшли фуқаро Ш.Ш. 24.04.2022 йилда Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара пости кириш йўлаги орқали Қирғизистон Республикасидан хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 21 600 000 сўмлик 21600 дона “Классик Ледиқуруқ сут маҳсулотларини қадоқлаш учун этикеткаларни ноқонуний олиб ўтаётгани аниқланиб, маъмурий жавобгарликка тортилган. Шунингдек, 21 600 000 сўмлик 21600 дона “Классик Леди” қуруқ сут маҳсулотларини қадоқлаш этикеткалари йўқ қилиниши белгиланган.
“Дўстлик” чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилган қадоқлаш этикеткалари йўқ қилинди
Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Хўжаобод туман бўлими томонидан ноқонуний олиб ўтилган 21600 дона “Классик Леди” қуруқ сут маҳсулотларини қадоқлаш этикеткалари тегишли тартибда йўқ қилиниши таъминланди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар