06:00 / 04.08.2022
1 297

Хоразмнинг турли ҳудудларида психотроп дорилар савдоси билан шуғулланганлар ушланди

Хоразмнинг турли ҳудудларида психотроп дорилар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Фото: Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати
Хоразм вилоятининг Боғот, Қўшкўпир туманлари ва Урганч шаҳрида гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар фош этилди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Унга кўра, 1 август кунидан «Қорадори—2022» тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичи бошланган бўлиб, мазкур тадбир доирасида Хоразм вилояти ИИБ томонидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, шунингдек, тақиқланган экинларни, яъни кўкнори ёки мойли кўкнори, каннабис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш билан боғлиқ жиноятларни фош этишга қаратилган чора-тадбирлар янада кучайтирилди.

Жумладан, Боғот туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган Э.П. сотувчилик қиладиган дўкон ички ишлар бўлими ходимлари томонидан холислар иштирокида кўздан кечирилганида у дўкон пештахтасидаги озиқ-овқат маҳсулотлари орасида 66 та капсула «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ва 23 дона «Трамадол» номли наркотик воситалар таркибига кирувчи таблеткани келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланди.

Фото: Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати
Шунингдек, Қўшкўпир туманидаги дорихона сотувчиси — 2000 йилда туғилган Н.О. харидорга 10 та конвалюта «Бензонал» ёзувли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 100 000 сўмга сотган пайтида вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан жиноят устида ушланди. Шундан кейин ушбу дорихона холислар иштирокида кўздан кечирилганида пештахтада яна 10 та конвалюта «Бензонал» ёзувли кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланди.

Фото: Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати
Бундан ташқари, илгари гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун жазони ўтаб чиққан, Урганч шаҳрида яшовчи, 1981 йилда туғилган Қ.И. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Урганч шаҳрининг марказий кўчасида тўхтатилиб, холислар иштирокида ёни кўздан кечирилганида 11 бўлак гашиш гиёҳвандлик воситасини ўзи билан олиб юрганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмнинг турли ҳудудларида психотроп дорилар савдоси билан шуғулланганлар ушланди