Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 10 июл куни Косон туманида яшовчи оилада маиший жанжал ортидан қотиллик жинояти содир этилган.
Косон тумани “Яккасарой” МФЙда яшовчи фуқаро турмуш ўртоғи бўлган аёлга уйининг ёнидаги ерга экилган тарвуз ва маккажўхори даласини қўриқлашни буюрса-да, далага тез-тез чорва моллари кириб, пайҳон қилаётганини рўкач қилиб, аёлни далага қарамаганликда айблаб келган.
Жорий йил 10 июл куни эркак уйда соғлигини тиклаш учун даволанаётган бўлишига қарамасдан яна хотинини турли рўзғор ишларини бажармаганликда айблаб, оғзаки уришган.
Шундан сўнг аёл эри уйда ухлаб ётганидан фойдаланиб, тўмтоқ темир жисм билан унинг бошига уриб, ўта оғир тан жароҳати етказган. Эркак олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Косон тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди