Фото: Unsplash
Ўзбекистонда 2022 йилнинг ўтган даврида 12 нафар беморда жигар трансплантацияси ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, мазкур хасталик Ўзбекистоннинг минтақавий патологияси, ҳудудда кўп учрайдиган касалликлар сирасига киради. Ушбу дардни даволашнинг энг мақбул чораси эса аъзо кўчириб ўтказиш, яъни жигар трансплантациясидир.
Шу боисдан академик B.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Республика вирусология илмий текшириш институти ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми доирасида диффуз жигар касаллиги билан касалланган беморлар сонини таҳлил қилиш йўлга қўйилган.
Натижада ҳар йили ушбу касалликнинг клиник кўринишлари билан Республика вирусология илмий текшириш институти клиникасининг махсус бўлимида 5000 нафардан зиёд бемор ушбу касаллик бўйича даволанади. Улардан 500 нафари эса жигар трансплантациясига потенциал муҳтож беморлар ҳисобланади.
Авваллари бу каби беморларнинг аксарияти ушбу турдаги амалиётларни ўтказиш учун Ҳиндистон, Туркия, Исроил, Германия каби мамлакатларга боришга мажбур бўлган. Бироқ Ўзбекистонда ҳам трансплантологиянинг мазкур йўналиши ҳам йилдан йилга ривожланиб бормоқда.
Бунинг учун марказ мутахассислари Россиянинг академик B.И.Шумаков номидаги трансплантация ва сунъий органлар марказида бир неча бор амалиёт ўтаб қайтган. Шу билан бирга, Беларусь билан ҳамкорлик доирасида ўзбек шифокорлари Минск жарроҳлик, трансплантация ва гематология илмий-амалий марказида ҳам бўлиб, у ерда ўтказилган ўқув курсларида муваффақиятли иштирок этди.
Буларнинг барчаси 2021 йил Ўзбекистонда илк бор ортотопик жигар трансплантацияси операциясини муваффақиятли бажариш имконини берди.
Ушбу йўналишда кўп сонли жарроҳлик амалиётларини ўтказиш зарурати туфайли бугунга келиб, муассасамизда гепатобилиар жарроҳлиги ва жигар трансплантациясининг иккита янги бўлими ташкил этилди. Натижада ўтган 2021 йил марказда 8 та мустақил жигар трансплантацияси амалиёти муваффақиятли бажарилди. 2022 йилнинг шу даврига қадар эса яна 12 та ана шундай мураккаб амалиёт ўтказилди, — дейди академик B.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази жарроҳи, профессор Миршавкат Акбаров.
Таъкидланишича, 2023—2024 йиллардан бошлаб ушбу турдаги амалиётларни ҳудудларда ҳам жорий этиш режалаштирилган. Шу боис айни пайтда бу йўналишда минтақавий мутахассислар тайёрланмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди