15:04 / 05.08.2022
1 370

Президент солиқ маслаҳатига оид янги қонунни имзолади

Президент солиқ маслаҳатига оид янги қонунни имзолади
“Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.

Солиқ маслаҳатига оид фаолият деганда солиқ маслаҳатчилари ташкилоти юридик ва жисмоний шахсларга шартнома асосида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият тушунилади.

Солиқ маслаҳати бир қатор хизматларни, мижозга солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот тайёрлаш бўйича маслаҳат бериш, судларда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларда вакиллик қилишни ўз ичига олади.

Солиқ солиш масалалари бўйича адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш, судда ва бошқа давлат органларида вакиллик қилиш солиқ маслаҳати ҳисобланмайди. Молия вазирлиги солиқ маслаҳатига оид фаолият соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

Солиқ маслаҳатчилари палатаси солиқ маслаҳатчилари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ихтиёрий аъзолиги асосида ташкил этиладиган касбий бирлашмаси ҳисобланади.

Малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс солиқ маслаҳатчиси бўлади. Малака имтиҳонини топшириш учун ариза билан Солиқ маслаҳатчилари палатасига мурожаат қилинади. Малака сертификатини олишга доир малака имтиҳонларида иштирок этиш учун 600 минг сўм миқдорида йиғим тўланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент солиқ маслаҳатига оид янги қонунни имзолади