11:44 / 06.08.2022
1 245

Тадбиркорлик жамғармаси низоми тасдиқланди

Тадбиркорлик жамғармаси низоми тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ва улар тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсатига кўмаклашиш жамғарма асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Жамғарма бошқаруви олий органи кенгаш бўлиб, унинг таркиби президент томонидан тасдиқланади. Жамғарма фақат: Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган; тугатилиш босқичида бўлмаган; банкротлик тартиби қўзғатилмаган; мурожаат санасидан кредитлар, солиқлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган қарз олувчилар лойиҳалари бўйича компенсация беради.

Давлат молиявий назорат органлари қарз олувчилар томонидан кафиллик, компенсациялар берилиши ва тўловлар тўланиши шартлари, мақсадлари ва тартибига риоя этилишини текширади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорлик жамғармаси низоми тасдиқланди