14:59 / 08.08.2022
1 033

МИБ Яшнободда 12 млрд. сўмдан ортиқ солиқ қарздорлик ундирилди

МИБ Яшнободда 12 млрд. сўмдан ортиқ солиқ қарздорлик ундирилди
Бюронинг Яшнобод туман бўлими иш юритувида Яшнобод туман ДСИнинг 29.06.2022 йилдаги қарорига асосан қарздор “Naqlgazmaxsusqurilish” АЖдан ундирувчи давлат фойдасига 12 млрд. 402 млн. 053 минг сўм солиқ қарздорлиги ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, ижро ҳужжати давлат ижрочиси А.Рахматов томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилган.

Дастлаб қарздорга ижро ҳужжати юзасидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ тушунтирилиб, белгиланган тартибда ихтиёрий муддат берилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга нисбатан мажбурий ижро чоралари қўлланилиб, унга тегишли барча валюта, махсус блок ва иккиламчи ҳисоб варақлар аниқланилиб, ҳамда қарздорнинг низомидан нусха олиниб, асосий воситаларга ва қарздорга тегишли бўлган барча кўчар ва кўчмас мол-мулкларига банд солинган.

Қарздорга тегишли банд солинган мулкларни давлат ижрочиси томонидан реализация қилиш чоралари кўрилган. Шу даврда 14.07.2022 йилдаги тўлов топшириқномага асосан давлат фойдасига жами 12 млрд. 402 млн. 053 минг сўм солиқ қарздорлиги тўлиқ ундирилди.

Юқоридагиларга асосан ижро иши юзасидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан ижро ҳужжатини амалда тамомлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Яшнободда 12 млрд. сўмдан ортиқ солиқ қарздорлик ундирилди