16:00 / 08.08.2022
1 274

«Paynet»ни хусусийлаштириш жараёнлари бошланди

«Paynet»ни хусусийлаштириш жараёнлари бошланди
Давлат активларини бошқариш агентлиги тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, «UzPaynet» МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини рақобатга асосланган сотув жараёни орқали сотиш режасини эълон қилди.

Қайд этилишича, сотиш жараёни барча манфаатдор томонлар учун очиқ бўлган рақобат тамойилларига асосланган хусусийлаштириш механизми орқали амалга оширилади.

Маълумот учун, «UzPaynet» МЧЖ Ўзбекистон бозорида 2005 йилдан буён йирик тўлов ташкилотларидан бири сифатида фаолият юритиб келади. Компания «Paynet» тўлов тизими ишлаб чиқарувчиси ва савдо белгиси эгаси деб ҳисобланади.

Тизим орқали ҳар куни 1,3 миллиондан ортиқ тўловлар 25 минг тўловни қабул қилиш пункти ва шу номдаги мобил илова орқали амалга оширилади.

Мазкур тўлов тизимига 2005 йилда Ботир Арифджанов ва унинг шериклари томонидан асос солинган эди. Кейинчалик, бренд эгаси ҳисобланган «UzPaynet» МЧЖ давлат тасарруфига ўтган, 2014 йилдан буён эса тўлиқ АТ «Халқ банки» муассислигида фаолият юритиб келаётган эди.

2021 йил якуни бўйича «UzPaynet» МЧЖ устав капитали 378,5 млн. сўм, соф активлари – 71,8 млрд.сўм, соф фойдаси – 94,6 млрд. сўмни ташкил этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Paynet»ни хусусийлаштириш жараёнлари бошланди