1 152
«Жамиятдаги ўзгаришларда маҳалла ташаббускор, халққа елкадош бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 10 август куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги «Собиробод» маҳалласига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, бу ерда 10 мингга яқин аҳоли яшайди. Маҳаллабай тизим натижасида ижтимоий муҳим масалалар ҳал этилмоқда. Кўп қаватли уйларнинг қиёфаси янгиланди, йўлаклари, коммуникация тармоқлари таъмирланган.
Маҳалла ҳудудидан ўтувчи Юқори Қорақамиш канали атрофи илгари қаровсиз, кўримсиз жой бўлган. Эндиликда пиёдалар учун кўприклар, болалар ўйингоҳи ва спорт майдончалари, велосипед йўлаги, фаввора қурилган. Ўриндиқлар, шахмат столи, чархпалак ўрнатилган. Дарахтлар экилиб, чимлар ётқизилган. Канал атрофидаги ҳудудда 300 метр узунликдаги ишкомлар ўрнатилиб, узумлар экилган.
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари ушбу шароитларни кўздан кечирган. Маҳалла фаоллари, нуронийлар билан суҳбатлашган.
Фото: Президент матбуот хизмати
«Ҳозир маҳалла фаоллари катта бир ‘команда’ бўлди. Раиснинг ёнида ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, профилактика нозири бор. Бўлгандаям, ойлиги, шароити, ваколати билан бор. Энди шундай муносабатга жавобан масъулият ҳам бўлиши керак. Жамиятдаги ўзгаришларда маҳалла ташаббускор, халққа елкадош бўлиши керак», – дейди Шавкат Мирзиёев.
«Собиробод» маҳалласининг ўсиш нуқтаси — тадбиркорлик. Бу ерда ўнлаб субъектлар – ишлаб чиқариш корхоналари, маиший хизмат шохобчалари, хусусий клиникалар, озиқ-овқат дўконлари фаолият кўрсатмоқда.
Фото: Президент матбуот хизмати
Шу ерда бош вазир ўринбосарлари маҳалла фаоллари олдида Юнусобод туманига қанча инвестиция жалб этилиши, қанча иш ўрни яратилиши бўйича ахборот берган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин