1 345
«Томорқа ипотекасини жорий қилиш керак. Томорқа ипотекаси бу халқ ипотекаси бўлади» — Шавкат Мирзиёев
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 10 август куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ташкил этилган ипотека марказини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, жорий йилда ипотека кредитлари учун тижорат банкларига бюджетдан 13 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган. Лекин олти ойда аҳолига бу маблағларнинг 30 фоизи берилган, холос.
Шу боис президент 6 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу борада бюрократияни камайтириш, аҳолига комплекс хизмат кўрсатадиган ипотека марказлари ташкил қилиш зарурлигини айтган.
Фото: Президент матбуот хизмати
Биринчи шундай марказ Тошкент шаҳрида иш бошлади. Бу ерда ипотека бозоридаги таклифлар умумлашган ва шаффоф тизим йўлга қўйилган. Ташриф буюрувчиларга Тошкент шаҳрида қурилаётган уйлар, уларга хизмат кўрсатадиган банклар, ипотека кредитлари шартлари ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Олди-сотди, гаров ва ипотека кредити шартномаларини расмийлаштириш тартиби, уй-жойга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш масалаларида ҳам ёрдам берилади. Энг муҳими, барча хизматлар бир жойда кўрсатилади.
«Халқ турмушини яхшилаш учун қанча қарорлар чиқяпти, қулайликлар яратиляпти. Лекин кўпчилик бундан тўла хабардор эмас. Билганлар ҳам қаерга боришни билмай, овора бўлади. Бу марказ уй олишни истаганларга комплекс хизмат кўрсатиб, оғирини енгил қилади. Энди марказнинг электрон платформаларини ривожлантириб, одамларга янада қулайлик яратиш керак», – деди Шавкат Мирзиёев.
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари минглаб одамлар томорқа учун ипотекадан фойдалана олмаётганига эътибор қаратиб, мутасаддиларга бу бўйича кўрсатмалар берди.
«Томорқа ипотекасини жорий қилиш керак. Томорқа ипотекаси бу халқ ипотекаси бўлади», – деди президент.
Марказда қурилиш ва девелопер компаниялар ўз офисларини ташкил этган. Харидорлар учун барча шароитлар яратилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин