
2022 йил 8 август куни олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди.
Давлат тест маркази хабарига кўра, 8 август куни тест синовларида иштирок этган абитуриентлар ўз натижаларини 4 хил усулда билиши мумкин.
Улар:
my.dtm.uz сайтининг «Натижани олиш» бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда;
mandat.dtm.uz сайти орқали абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID-рақамини киритган ҳолда;
Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботларига абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриент ID-рақамини юборган ҳолда:
@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot
абитуриент рухсатномаси қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола)ни сканер қилган ҳолда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар