15:41 / 14.08.2022
3 080

Қашқадарёда икки қишлоқ аҳолиси ўртасида жанжал юз берди

Қашқадарёда икки қишлоқ аҳолиси ўртасида жанжал юз берди
Ижтимоий тармоқларда Деҳқонобод туманидаги икки қишлоқ аҳолиси ўртасида жанжал юзага келгани, бунга каврак сабаб бўлгани ҳақидаги видео эълон қилинди. Видео изоҳида жанжал содир бўлган жойда туман Экология бўлими бошлиғи ҳам бўлгани айтилган. Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унда айтилишича, видеодаги ҳолат 10 август куни «Тарқопчуғай» МФЙ га қарашли Бўзтепа қишлоғига ёндош Себатли ҳудудида рўй берган бўлиб, жанжал каврак ширасини йиғиш истагида бўлган шахслар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар туфайли келиб чиққан. Ҳолат содир бўлган жойда туман Экология бўлими бошлиғи бўлмаган. Буни ўша видеодан ҳам, бўлимнинг хизмат йўналиши билан боғлиқ қайд дафтаридан ҳам кўриш мумкин.

Мазкур масала юзасидан айни пайтда Экология қўмитаси, вилоят Экология бошқармаси ва туман бўлими, туман ҳокимлиги, туман прокуратура, адлия, туман ИИБ, туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман меҳнат ва бандлик бўлими, кадастр палатасининг туман филиали масъуллари иштирокида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш натижаларидан сўнг қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда икки қишлоқ аҳолиси ўртасида жанжал юз берди