18:27 / 14.08.2022
2 048

Жиззахда ҳазил ортидан икки киши пичоқланди

Жиззахда ҳазил ортидан икки киши пичоқланди
Жиззах шаҳрида уч киши ўртасида юз берган жанжал уларнинг икки нафари пичоқланиши билан якунланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, 8 август куни соат 21:30 ларда мавсумий ишчилар — Зарбдор тумани «Тараққиёт» маҳалласи ҳамда Фориш тумани «Боғдон» қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 38 ва 31 ёшли икки фуқаро ўзаро гаплашиб турган. Уларнинг суҳбатига келиб қўшилган Самарқанд вилояти Булунғур тумани «Қангли» қишлоғида яшовчи фуқаронинг (1966 йилда туғилган) кўйлаги чўнтагидан зарбдорлик шахс ҳазиллашиб 50 минг сўм пулини олиб қўйган вақтида жанжал келиб чиққан.

Низо давомида булунғурлик шахс сумкасида бўлган ошхона пичоғи билан ушбу икки фуқарога тан жароҳати етказган. Оқибатда Зарбдор туманида яшовчи фуқаро кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган, тан жароҳати олган иккинчи шахс эса Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда ҳазил ортидан икки киши пичоқланди