21:50 / 14.08.2022
2 226

«Қўлини узатган оёғини узата олмайди!»

«Қўлини узатган оёғини узата олмайди!»
Миср ҳокими Ҳидив Исмоил Пошшо Ал-Азҳар шайхини зиёратига киради. Пошшо ичкарига кирганида шайх ўрнидан туриб кутиб олмагани етмагандек, оёғини йиғиб ҳам олмайди. Бироз суҳбатдан сўнг Пошшо у ердан чиқади.

Шайхнинг ҳамроҳлари унга:
- Шундо Пошшо жаноблари келса-ю, сиз қимирлаб ҳам қўймадингиз, бу ишингиз тўғрими, - дея тегишадилар.

Шайх эса:
- Дўстларим, бир олим асло ялтоқилик қилмайди, бундай қилиши мумкин ҳам эмас...

Шу орада Пошшо ҳам Ал-Азҳар шайхига бир дарс бериб қўймоқчи бўлади ва бир одами воситасида шайхга бир ҳамён тилла танга юборади. Бироқ, вазифадор олтини билан бирга Пошшо ҳузурига қайтиб келади.

- Олтинни нега бермадинг?
- Олмадилар жанобим.
- Нега?
- Шайх хазрат сизга салом ва ҳурмат изҳорларини юбориб, сизга шундай дейишимни тайинладилар: «Қўлини узатган оёғини узата олмайди!»
***
Мана, нега Ислом ва мусулмонлар бир пайтлар азиз эдилар!

Абдулқодир Азҳарий

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Қўлини узатган оёғини узата олмайди!»