
Денов туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан Шўрчи тумани Какайди ва Маданли маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сурхондарё дарёси ўзанида жойлашган тош ва қумни қайта ишлаб чиқаришга ихтисослашган тадбиркорлик субъекти зиммасига ўша манзилда жойлашган фермер хўжалигига олиб борувчи йўлни очиб қўйиш мажбурияти юклатилган.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Шўрчи туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, суд қарорида кўрсатилган манзил тарафлар ўртасида мухокама қилиниб ўрганилди.
Ижро ҳужжатида кўрсатилган фермер хўжалигига олиб борувчи йўлни аниқ белгилаш имкони бўлмаганлиги сабабли, ижро ҳаракатларини тўлиқ амалга ошириш мақсадида соха мутахассислари жалб қилинди.
Шундан сўнг, тадбиркорнинг кадастр ҳужжатлари бўйича аниқ чегарлари белгилаб берилди ҳамда фермер хўжалиги олиб борувчи йўл белгилаб олинди. Тадбиркор ҳамда фермер хўжалиги раҳбари ўртасидаги келишмовчиликка барҳам берилиб, суд қарори ижроси тўлиқ таъминланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар