13:54 / 17.08.2022
996

Хорижда иш қидираётганларни ишга жойлаш бўйича хизмат ҳақи иш берувчидан ундирилади

Хорижда иш қидираётганларни ишга жойлаш бўйича хизмат ҳақи иш берувчидан ундирилади
Фото: ТАСС
Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ иш қидираётган шахслардан эмас, иш берувчилардан ундирилади.

“Ҳуқуқий ахборот” каналида ёзилишича, мазкур хизматларни кўрсатувчи хусусий бандлик агентликлари БҲМ 8 500 баравари миқдоридаги маблағни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда улар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида захира қилиб қўяди.

Хусусий бандлик агентликлари ишга жойлаштириш соҳасида тақдим этадиган ахборот ва маслаҳат хизматлари қиймати БҲМ бир бараваригача (300 минг сўмгача) миқдорни ташкил этади.

Хусусий бандлик агентликлари чет эллик иш берувчи, шериклар билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузиши ҳам зарурий шарт ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хорижда иш қидираётганларни ишга жойлаш бўйича хизмат ҳақи иш берувчидан ундирилади