
АОКАда Судьялар олий кенгаши раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида "Судьялар корпусини шакллантириш: очиқлиқ, шаффофлик ва натижалар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда айтилишича, 2022 йил биринчи ярим йилигида Судьялар олий кенгаши томонидан жами 41 нафар судьянинг ваколати муддати илгари тугатилган. Шундан:
- ўз аризасига асосан лавозимидан озод этилган судьялар сони 21 нафар;
- аризаси ҳамда одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун 12 нафар;
- одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани, суд ишини ташкил этишда бепарволик ва интизомсизликка йўл қўйгани учун 1 нафар;
- қасамёдни бузганлиги сабабли 3 нафарни ташкил қилади.
Бундан ташқари, 227 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилган.
2021 йилда ваколат муддати тугаган 12 нафар судья навбатдаги муддатга нолойиқ деб топилган бўлса, 2022 йилда 6 нафарни ташкил этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар